15:42 Madaniyat markaz | |
![]() Аждодлар мероси бамисли офтоб, Хаттоки гувохдир донишманд китоб. Ўзбек санъатига дунё лол қолган, Юнус Ражабийлар қилганда хитоб. Шашмақом йўлимиз ёритган китоб, Маънавият посбонидур баркамол авлод. Ражабийлар сулоласи бўлгай бархаёт, Хеч қачон сўнмагай яшар умрбод.
«Юнус Ражабий» номидаги Маданият Маркази ахоли маданий-маънавий эхтиёжларини қондиришга, фуқаролар дунёқарашларининг янгича шаклланишига, ўсиб бораётган маънавий талабларни қондириш учун энг қулай шароитлар яратишга, ватанпарварлик, хукук ва ахлоқий тарбияни олиб боришга, маънавий бойлиги ва маданиятини оширишга фаол ёрдам бериш, фуқароларнинг ижодий қобилияти ва истеъдодини хар томонлама ўсишига, уларнинг демократик жамият қуриш ишига фаол жалб этишга кўмаклашиш мақсадида тузилган жамоат бирлашмасидир. Хозирда "Юнус Ражабий” номидаги Маданият Маркази қошида бир қатор жамоалар, миллий ва эстрада гурухлари, йуналишли тугараклар, ўкув курслари, машғулот студиялари, болалар шоу-ансамбли, раққоса қизлар гурухи, миллий карнай-сурнай гурухи, театр студияси, видео-фото ва овоз ёзиш студиялари ва бошқалар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Президентимизнинг "Нодавлат ва нотижорат корхоналар”ни ривожлантириш хақидаги қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида "Юнус Ражабий” номидаги Маданият Маркази фарзандларимизни ватанга мухаббат рухида тарбиялаш, нафосатга мехр кўникмаларини ва ўзаро маънавий-маданий муносабатларини ўстириш, ўсиб бораётган маънавий талабларни қондириш, мумтоз мусиқа йўналишларини фарзандларимиз онгига сингдириш, ҳамда уларга тадбиқ этиш ва уларни сақлаш, ривожлантириш устида бир қатор хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Булар қаторида санъатга энди қадам қўяётган фарзандларимиз, ҳамда ёш истеъдодли хонандаларимизнинг ижод қилишлари учун шароитлар яратилган бўлиб: - қўшиқ танлаш, тайёрлаш, мусиқангизга шеър ёзиш ёки шеърингизга мусиқа ёзиш ; - қўшиққа сайқал бериш (оранжировка) ; - овоз ёзиш студияси (фонограмма ёзиш ва альбомлар чиқариш) ; - видеоклиплар ва реклама роликлари тайёрлаш ; - алохида ёндошилган холда фото жамланмалар тайёрлаш ; - истеъдод эгасининг ташқи ва ички дунёси кўринишига, ҳамда ижродаги қўшиқнинг ёки альбомнинг рухиятига эътибор берилган холда замон талабига мос равишда кийим танлаш ёки яратиш ; - телевидение ва радио тўлқинлари орқали тайёр махсулотни ёритиб бериш ; - тақдимот маросимлари ўтказиш ва бошқа бир қатор хайрли ишларни қилиб келмоқда ва давом эттирмоқда. Ўзбек халқининг тўй маросимлари фольклори қадим замонлардан буён яралиб келаётган турфа анъаналар гулдастасидан иборат миллатимизнинг маънавий бойлиги хисобланади. Бу тантаналарни ўзига хос ва мос равишда ташкиллаштиришни ўз ишининг фидоийлари, ҳамда мохир усталари ёрдамида амалга оширилса рисоладагидек бўлиб ўтиши аниқ. Шундай фидоийлар фаолият кўрсатаётган жамоалардан бири "Юнус Ражабий” номидаги Маданият Маркази хисобланади. "Юнус Ражабий” номидаги Маданият Маркази жамоаси Сизларга ёрдам, ҳамда маълумот таъриқасида бир қатор ўзининг хизматларини таклиф этадилар. Булардан: - Тадбир мавқеига мос равишда бино ёки майдон танлаш ; - Ўтказилажак тадбир майдони ва сахналарни гуллар, шарлар ва матолар ёрдамида безатиш ; - Гурллардан келин ҳамда қадрли мехмонлар учун гулдасталар тайёрлаш; - Тантана сабабчилари акслари туширилган ёки табриклар ёзилган хашаматли тортлар ; - Миллий ва эстрада юлдузлари, ҳамда хонандаларни тадбирдаги иштирокларини таъминлаш ; - Сухандонлар ва сўз усталарини таклиф этиш ; - Транспорт воситалари – мини автобуслар, лимузинлар, бир хил турдаги бир нечта автоуловлар кузатувини ташкиллаштириш ва таъминлаш ; - Отларда ва от араваларда сайр уюштириш ; - Болалар шоу-гурухлари чиқишларини ташкиллаштириш ; - Жозибадор раққоса қизлар гурухлари қатнашувлари ; - Тўй ва тантаналарни фото-видео тасмаларга рақамли тасвир кўринишида энг юқори савияда суръатга олиш ва уларни монтаж қилиш, альбомлар яратиш ; - Хар бир ўтказилажак тўй, тантана, бадиий ёки мавзули кеча ва тадбирлар алохида ёндошилган холда Сизнинг хохиш ва истагингизга биноан такрорланмас дастур асосида тайёрланади ва ўтказилади. Бир тўй қилинг ҳамма бўлсин хайрона, Айттириб юборинг жумла-жахона. Тўйлар асли саодатдан гўзал нишона, Хизматга
бел боғлаб туринг мардона.
2010 йил, апрель ойи, "Юнус Ражабий” номидаги Маданият Маркази қошида яна бир янгилик "СУЛОЛА” вокал чолғу ансамбли ташкил этилди. Ташкил этилган "СУЛОЛА” вокал чолғу ансамбли ўзбек мумтоз, ҳамда миллий эстрада санъатимиз меъросларини тиклаш, давом эттириш, янги талқиндаги ижроларини яратиш, устозлар яратиб кетган ва хозирда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган санъат намуналарини давом эттирган холда янги ижролар кўринишида тақдим этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Азиз санъат шайдолари, навбатда Сизларни эътиборингизга "СУЛОЛА” вокал чолғу ансамбли томонидан ижро этилган айрим қўшиқларни қисқартирилган кўринишдаги ижролари тақдим этилади. "СУЛОЛА” вокал чолғу ансамбли хақида қисқа вақт ичида тўлиқ маълумот бериш ва уларни ижроларидаги қўшиқларни тўлиқ кўринишдаги ёзувларини тақдим этиш вақт бўйича бир оз муаммолар келтириб чиқарганлиги сабабли турли йўналишдаги ўзбек, ҳамда турли миллат қўшиқларидан айримларини қисқартирилган тарзда тақдим этишни лозим деб топдик ва бу жараённи суратга олишда бизга яқиндан ёрдам берган "БИСЁР” ресторанига, ҳамда унинг ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Қалбларга бахш этиб ажиб бир нола, Юрт мадхин куйлагай мудом "СУЛОЛА”.
| |
|
Izox: 0 | |
Yunus Rajabiy [1] |
madaniyat Markaz [1] |
Gruppa Sulola [0] |
Tadbirlar [0] |
Shashmaqom [0] |
R.Records [0] |
Xizmatlar [0] |
Musiqa va Kuylar [17] |