Bosh saxifa » 2014 » Mart » 16 » Ю.Ражабий хақида
15:21
Ю.Ражабий хақида

"Халқмусиқа намуналарини ўрганиш ва тўплаш маданият тарихининг асосий вазифаларидан хисобланади,

 чунки қўшиқ халқларнинг маънавий хаёти билан боғлиқ бўлган холда,

шу халқларнинг ички кечинмаларини очиб кўрсатади,

унинг қиёфасини, характерини, холатларини акс эттиради.

 Мана шу ўтмиш меросни ўрганилмаса,

янги мусиқа маданиятини хам ўрганиб бўлмайди ”. 

  / В.А.Успенский /

- Юнус Ражабий 1897 йилда туғилганлар ва 1976 йилда вафот этганлар.

        - Устозлари:   Хожи Абдулазиз Абдурасулов

                                Мулла Тўйчи Тошмухамедов

                                Ота Жалол Носиров

                                Мирзақосим хофиз

                                Султонхон хофиз (машхур хофиз, танбурчи  1885 -1922 й.й.)

                                Шорахим Шоумаров

         - Юнус Ражабий 1927 йилда биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамбли асосчиси ва мусиқа рахбари бўлган.

         - Юнус Ражабий 1938 йилда биринчи дуторчи қизлар ансамбли тузилади. Юнус Ражабий ва Лутфихоним Саримсоқовалар рахбар этиб тайинланадилар.

         - Юнус Ражабий 1939 йилда композиторлар союзига аъзо этиладилар.

         - Юнус Ражабий "Фарход ва Ширин”, "Муқанна”, "Лайли ва Мажнун” мусиқали драмаларини яратган. Масалан "Муқанна” мусиқали драма учун 70 дан ортиқ куй басталанган. Хаммамиз севиб тинглайдиган "Куйгай” ашуласи хам "Муқанна” мусиқали драмасида ишлатилган.

          - Юнус Ражабийнинг бастакорлик фаолияти 50 йилдан ортиқ давом этган.


У ижодкорлик фаолияти давомида 600 дан ошиқ куй, ашула ва қўшиқлар яратганлар.

         - Мулла Тўйчи Хофиз радиога кеч қолганларида  Юнус Ражабий дуторда, Ризқи Ражабий танбурда ва Имомжон Икромов ғижжакда жўр бўлиб "Ушшоқ” ашуласини айтиб беришган. Юнус Ражабий ўз устозидан шу даражада ашула айтиш санъатини ва йўлларини мукаммал эгаллаган инсон ва шогирд бўлган.

          - "Ушшоқ” ашуласи ўзбек халқи орасида жуда қадим замонлар олдин кенг тарқалган хамда севиб ижро этилган ва этилаётган ашуладир. У "Шашмақом” яратилганга қадар ўн икки мақомнинг биттаси хисобланган. "Ушшоқ” ибораси арабча бўлиб "Ошиқлар” деганидур.Бу мақомга кирган ашулалар лирик (ишқий) шеърлар билан ошиқлар тилида айтиладиган асарлар бўлгани учун унга "Ушшоқ” деб ном берилган.Бунинг боши 13-15 аср мусиқа рисолаларига бориб тақалади.”Ушшоқ”нинг ўтмишдаги намуналари қандай бўлганини хозирги кунда тасаввур қилиш жуда қийин, лекин унинг структурасини бизгача етиб келган Шашмақомдаги "Рост” мақомининг "Ушшоқ” номи билан аталадиган шўъбалар воситаси билангина кўз олдимизга келтиришимиз мумкин. Демак: Хожи Абдулазиз, Содирхон, Мулла Тўйчи Хофиз, Юнус Ражабий ва бошқа хофизлар томонидан йиллар давомида севиб ижро этилиб келинаётган "Ушшоқ” ашуласи ўзбек классик мусиқасининг кўп асрлик традициясини давомидир десак муболаға бўлмайди.

         - Юнус Ражабий1960 йилда Ўзбекистон радиоси хузурида махсус "Мақом ансамбли” ташкил қилди ва хозирда унинг номи билан аталади.


         - Мақомлар: "Бузрук”, "Рост”, "Наво”, "Дугох”, "Сегох”, "Ироқ”.

         - Мақомда: "Наср”-ашула бўлими. Бу шўъбаларга бўлинади;

                             "Мушкулот”- чолғу бўлими мавжуд.

           - Юнус Ражабий томонидан йиғиб, қайта ишлаб, мукаммаллаштириб ёзилган "ШАШМАҚОМ” китоби 6 томдан иборат бўлиб 1970 йилда чоп этилган.

           - "Ўзбек халқ мусиқаси” китоблари 5 томдан иборат бўлиб:

1 том -  1955 йил

                            2 том -  1957 йил

                            3 том -  1959 йил

                            4 том -  1958 йил

                            5 том -  1959 йилларда чоп этилган.

Bo'lim: Yunus Rajabiy | Ko'rilgan: 1249 | Qo'shdi: Ilhom | Reyting: 0.0/0
Izox: 0
Kechirasiz faqat foydalanuvchilar izox qoldirishi mumkin.
[ Ro'yxatdan o'tish | Kirish ]
PLER
Odnoklassniki
Soat
KALENDAR
«  Mart 2014  »
Du She Cho Pa Ju Sha Ya
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Ob-Havo
CHAT
Hamkorlarimiz

kim saytda
ONLAYN

Onlayn: 1
Mehmon: 1
foydalanuvchi: 0
Statistika

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru